Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимовнинг туман халқига МУРОЖААТИ

×

 2024-07-19 12:55:57    899

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимовнинг туман халқига

МУРОЖААТИ

 

Ассалому алайкум ҳурматли Данғараликлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида Давлатимиз раҳбари томонидан республика идоралари раҳбарлари ҳамда вилоятимиз фаоллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоятдаги барча шаҳар-туманлар мавжуд имкониятидан самарали фойдаланиш орқали барқарор ривожлантиришни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича долзарб вазифалар тушунтирилиб, бизга қўшимча имкониятлар эшиги очиб берилди.

Ҳудудда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароитлар керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўринлар яратиш ва экспорт ҳажмини каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди.

Дарҳақиқат, вилоят аҳолиси каби, туманимиз аҳолиси ҳам йил сайин ортиб, ҳозирда 178 мингга яқинлашганлиги, бу эса олдимизга уларнинг таълим, тиббиёт қамровига шароит яратиш, улар бандлигини таъминлаш, уй-жой масаласини ҳал этиш каби масалаларни кўндаланг қўймоқда.

Бу вазифалар ижросини таъминлаб, олдимизга қўйилган мақсад ва натижаларга эришиш учун Данғара туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдик.

2024 йилда Ҳудудий инвестиция дастури” доирасида туманда умумий қиймати 21,0 млн. долларлик 58 та лойиҳа шакллантирган эди. Мавжуд имкониятларимизни қайта кўриб чиқиш натижасида лойиҳалар сони 70 тага етказилди. Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига жами 803 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Хусусан, Дастур доирасида жорий йил 1 июль ҳолатига жами 3,0 млн долларлик 24 та лойиҳа ишга туширилиб, 1257 та иш ўрни яратилди.

Йилнинг якунига қадар яна қиймати 17,6 млн долларлик 46 та лойиҳа ишга туширилиб, 667 та иш ўрни яратилади.

Сервис ва хизматлар соҳасидаги имкониятларни ишга солиш ҳисобига “Тошкент-Андижон” магистраль автомобиль йўлининг Данғара тумани Истиқлол ҳамда Кичик турк ҳудудидан ўтган 1 200 метр қисмида 100 та кўчма ва 50 та янги хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳалари амалга оширилади. Бу лойиҳаларда 240 та янги иш ўринлари яратилади.

Увайсий МФЙ, Истиқлол кўчаси 24/7 махсус хизмат кўрсатувчи марказий кўчага айлантирилиб, жами 13 та савдо ва сервис объектлари ташкил этилади. Бундан ташқари, туман марказида жойлашган истироҳат боғига туташ ҳудудда қурилаётган 12 та 9 қаватли уйларнинг 1-қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш дўконлари ишга туширилади.

Туманда балиқчиликни ривожлантириш мақсадида Тарғова МФЙ Пахтакор қишлоғи, чўл ҳудудидаги ерлардан қайта фойдаланиш орқали 60 гектар майдонда балиқчилик хавзаларини ташкил этилиб, 120 тонна балиқ етиштириш йўлга қўйилади.

Туманнинг экспорт салоҳияти ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда.

Жумладан, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 10,0 млн долларлик (шундан, 5,5 млн. доллар қишлоқ хўжалиги, 4,5 млн. доллар саноат) маҳсулотлар экспорт қилинди.

Бунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробарга ўсишга эришилди.

Экспорт географияси 2023 йилда 12 та давлатни ташкил этган бўлса, жорий йилда яна 2 та давлат: Жанубий Кореа ҳамда Азарбайжон билан экспорт алоқалари йўлга қўйилиб, ҳозирда тумандаги ишлаб чиқарувчилар томонидан 14 та хорижий давлатга маҳсулот экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, 2024 йилда 5 турдаги янги маҳсулотлар (тандир, кўчатлар, пластик хўжалик буюмлари, электр плиталар, электр тарозилар) экспортга чиқариш йўлга қўйилиб, экспорт таркибидаги маҳсулотлар тури 57 тага етказилди.

Экспортёр корхоналар сафига яна 3 та корхона қўшилиб, жами экспорт билан шуғулланаётган тадбиркорлар сони 39 тани ташкил этмоқда.

2024 йил 2-ярим йилликда ҳам  ҳам экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор ва дастурлар, имтиёз ва преференцияларни тадбиркорларга фаол татбиқ этиш, уларга молиявий ва бошқа йўналишларда кўмак бериш орқали экспорт ҳажмини камида 30 млн. долларга етказилади.

Хорижий инвестицияларни жалб қилишда ҳам туман катта салоҳиятга эга.

Ҳозирда туманда 23 та хорижий ва қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

2024 йил давомида 17 та лойиҳа доирасида 64,5 млн. долларлик  хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, яна 4 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этилади.

2024 йил 1-ярим йилликда жами 7 та лойиҳаа 31,4 млн доллар хорижий инвестиция жалб этилди. Масалан:

- "Мусавартекс" МЧЖ томонидан ип калава маҳсулотини ишлаб чиқаришини кенгайтириш лойиҳаси учун Германиянинг Коммерцбанк кредити линияси орқали 14,0 млн.долл хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Шунингдек, туман марказининг шаҳарсозлик қиёфасини ўзгартириш, кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолига қулай шароитлар яратиш мақсадида Увайсий ва Навбахор МФЙ ҳудудида  1964-1975 йиллар оралиғида қурилган, маънан эскирган 47 та 2 қаватли турар-жойлар салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда реновация дастури асосида янгидан қурилади.

Хусусан, жорий йилда 2 та, 2025 йилда 6 та, 2026-2027 йилларда 38 та уйлар қайта қурилади. Ҳозирда Увайсий МФЙ да бу йил учун режалаштирилган 2 та уйни бузиб, қайта қуриш ишлари бошланган.

Бунда бинолар 7-9 қаватли бўлиб, ертўла ва 1-қаватларида ҳизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартиришнинг асосий омили – бу уларни юқори даромадли ва доимий иш билан таъминлашдир.

Шу мақсадда йил якунига қадар туман бўйича жами 5861 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:

- инвестиция ва саноат лойиҳалари ҳисобига – 798 та;

- тадбиркорлик, сервис ва хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига – 4701 та;

- қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида – 362 та иш ўринлари яратилади.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга оширилади, жумладан:

- маҳаллаларда қиймати 30,0 млрд сўм бўлган 920 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микро-лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 2005 нафар аҳоли банд қилинади;

- 2015 нафари ўзини-ўзи банд қилиш йўналишида, 210 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик, 101 та янги корхоналар ва 550 та деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ҳисобига бандлиги таъминланади;

- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида йил якунига қадар ажратиладиган 1,4 млрд. сўм имтиёзли кредит ҳисобига 211 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 456 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадли, кафолатланган иш ўрин билан таъминланади.

Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.

Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллаймиз.

Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз жамоам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.