Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида Ташаббусли бюджет лойихасининг 2024-йил 1-мавсумида ғолиб бўлган лойихалар буйича 2024 йил 1-июл холатига маълумотнома

×

 2024-07-04 16:02:12    1214

PDF yuklash
Chop etish



 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан жорий йилнинг 01-февралидан 04-апрелига қадар Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2024-йил 1-мавсуми ўтказилди.

 

Данғара туманимизга мазкур тадбир учун “Фуқаролар ташаббусли жамғармаларидан” 17 млрд 810 млн 900 минг сўм маблағ йўналтирилди.

 

Ташаббусли бюджет лойиҳасида жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 132 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 64865 та овоз йиғилди.

 

Ташаббусли бюджет лойиҳасининг натижаларига кўра туман бўйича амалга ошириш қиймати 17 млрд 146 млн 792 минг сўмлик  13  та “Энг кўп” овоз  тўплаган лойиҳалар (шундан,10 та қурилиш-таъмирлаш ва 3 та жихозлаш)  ғолиб деб топилган.

Бугунги кун ҳолатига:

 

Жумладан,

Ички йулларни асфалтлаштириш юналиши буйича:

 

1. Октепа МФЙ Марварид Мойбулок кучаларини 3км асфалтлаштириш учун 5562 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда "QO`QON LOYIXA-QURILSH"  МЧЖ томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2. Қияли қўргонча МФЙ кўчалари Камолот, Гузар, Ғаллакор ва Ғолиб кўчаларини  3 км қисмини шағаллаб асфалтлаштириш учун 3450 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда "PROARCH" хусусий корхонаси томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари юналиши буйича:

1. Марказий шифохона қабул эмерждепартамент бўлими ва туғруқхона комплексини боғловчи 2 та лифт сотиб олиш ва ўрнатиш хизмати ҳамда марказий шифохона паталогия, гинекалогия бўлимларини жорий тамирлаш учун 5072 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачини аниклаш мақсадида шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилган.

 

Болалар майдончаларини (ўйингоҳларини) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар юналиши буйича:

1. Салом қишлоғи (Сой шилдир МФЙ) Истиқлол кўчасида жойлашган стадионга сунъийқопламали ёпиқ спорт мажмуаси (спортзал), болалар майдончаси, волейбол ва баскетбол майдончаларини қуриш, тўлиқ жиҳозлаш ҳамда қурилиши тугалланмаган биноларни тўлиқ битказиб махалла гузарини ташкил қилиш ва 10 Квт куёш панели урнатиш учун 5951 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачини аниклаш мақсадида шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилган.

 

Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғоч ўрнатиш) тадбирлари юналиши буйича:

1. Кияли қўргонча МФЙ Камолот, Ғолиб, Ойдин хамда Ханда кўчаларига 4 та ТП СИП кабел тармоғи тортиш бетон сим ёгочи билан ва аҳолини тармоққа улаш учун 3101 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачини аниклаш мақсадида шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилган.

 

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари юналиши буйича:

1. Дангара тумани 20 умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш учун 3101 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачи "FERGHANA GABLE SERVICE" МЧЖ томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2. Дангара тумани 5 умумтаълим мактабини Қоракалпок қишлоғи филиалини жорий тамирлаш ва 5 Квт куёш панели ўрнатиш учун 2994 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 355 млн сўм маблағ ажратилган хамда "FAEG'ONA RAXMATJON TOPOGRAF" ХК томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

3. Данғара туман Бой-бўта МФЙда жойлашган 13-умумий ўрта таьлим мактабини яроқсиз биносини таьмирлаш учун 5055 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 017 млн сўм маблағ ажратилган хамда "FER TASH PROJECT DESIGN" MCHJ томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

4. Дангара тумани 26-умимий  урта таълим мактабини жихозлаш учун 3195 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 300 млн сўм маблағ ажратилган хозирда жихозлаш учун буюртмачини хисоб ракамига 1 млрд 300 млн сўм маблағ юналтирилиб берилган, жихозлаш ишлари олиб борилмокда.

5. Дангара тумани 34-умимий  урта таълим мактабини жихозлаш учун 3208 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 295 млн сўм маблағ ажратилган хозирда жихозлаш учун буюртмачини хисоб ракамига 1 млрд 295 млн сўм маблағ юналтирилиб берилган, жихозлаш ишлари олиб борилмокда.

 

Олий ўқув юртларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари юналиши буйича:

1. Дангара тумани 1-сонли Касб хунар мактабини жихозлаш учун 6056 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 300 млн сўм маблағ ажратилган хозирда жихозлаш учун буюртмачини хисоб ракамига 1 млрд 300 млн сўм маблағ юналтирилиб берилган, жихозлаш ишлари олиб борилмокда

 

Спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари юналиши буйича:

 

1. Данғара тумани Спорт мактабида реканструкция ва қурилиш ишларини олиб бориш учун 3008 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда "FERGHANA GABLE SERVICE" МЧЖ томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Табиий газ таъминоти билан боғлиқ лойиҳалар юналиши буйича:

 

1. Данғара туман Бой-бўта МФЙ худудидаги аҳолига тортилган сентиралнинг табиий газ қувурларини янги 150 лик қувурларга алмаштириш. учун 6666 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачини аниклаш мақсадида шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилган.