Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туман судининг раиси “Абдусамад” МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди.
2024-06-10 16:28:33 1332
Данғара туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвалига асосан жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси М.Абдубаннабов томонидан “Абдусамад” МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг кредит, мерос масаласидаги низолари, суд ҳукми устидан шикоят қилиш ҳақидаги мурожаатлари бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек сайёр қабул давомида тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари, уларнинг содир этиш усуллари ҳамда мазкур жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар ҳақида маърузалар қилинди.