Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.
2024-06-07 18:57:03 1105
Телеграм ижтимойи тармоғининг “ELTUZ” канали орқали “Махалла ахлини безор қилган товуқхона” сарловхаси остида чиқарилган мақола юзасидан Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.
Данғара тумани Санитария Эпидемиологик Осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мақола юзасидан жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди.
Найманча МФЙ Жар қишлоғида жойлашган паррандачилик фермаси атрофида жойлашган ахоли билан учрашув ўтказилди.
Ушбу учрашувда туман СЭОваЖСБ бошлиғи в/б У.Дехқонов, бир гурух СЭОваЖСБ ходимлари, паррандачилик фермаси рахбари Ғ.Рахимов ва махаллада яшовчи 10 дан ортиқ ахоли вакиллари иштрок этди.
Учрашувда ушбу мақола ўқиб эшиттрилди, ахолининг ушбу мақола тўғрисида хеч қандай хабари йўқлиги, ёзган фуқаронинг билмаслиги аниқланди. Шунингдек паррандачилик фермаси рахбари ҳамда йиғилган ахолига, парранда боқиш учун санитария талаблари тўғрисида тушунтириш берилди.
Шунингдек мақолада туман СЭОваЖСБ бошлиғи ҳамда ходимлари тўғрисида келтирилган маълумотлар асоссиз эканлиги маълум қилинади. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.