Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида ғалла ўрим-йиғим мавсуми бўйича кўргазмали семинар
2024-06-06 18:13:35 832
Кўргазмали семинарда иштирок этган вилоят ҳокими деҳқонларнинг 9 ойлик самарали меҳнатлари натижасида вилоятимизда мўл ғалла ҳосили етиштирилгани, олдинда муҳим ва масъулиятли жараён – ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш вазифаси турганини қайд этди.
Ҳосилни маслаҳатли, тартиб-интизом билан, тизимли иш ташкил этиб йиғиштириб олиш зарурлигига эътибор қаратилди. Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов қилинган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Семинар давомида жорий йилги ғўза парваришида агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш бўйича туманлардаги ҳолат, кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам масъуллар маълумот бердилар.
“Мингчинор” масканида фикр ва тажриба алмашувлар бир пиёла чой устида давом этди.