Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоятимизда ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди
2024-06-06 18:03:17 685
Данғара тумани “Ҳайдаробод замини” фермер хўжалигида бу йил вилоятимизда етиштирилган ғалла ҳосилини нес нобут қилмасдан, уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишга бағишланган кўргазмали вилоят семинари ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят, туманлар секторлари раҳбарлари, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, йиғим отрядлари бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Дастлаб иштирокчилар “Ҳайдаробод замини” фермер хўжалиги ғалла майдонларида бўлиб, пишиб етилган бошоқли дон ҳосили кўздан кечирилди. Ҳосилга барака тилаб, дуолар қилинди ва вилоятда ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди.
Данғара туманида 2024 йил ҳосили учун 208 та фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1821 та контурларида хўжаликларининг 8400 гектар майдонларида кузги бошоқли дон етиштирилди.
Жорий йилда тумандаги 208 та фермер хўжаликлари билан 3 та кластер корхоналари ва “Қўқондонмаҳсулотлари” корхонаси ўртасида 8400 гектар майдонда жами 22000 минг тонна дон сотиш бўйича шартномалари тузилган.