Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманидан 58 нафар зиёратчи муборак Ҳаж сафарига кузатилди.

×

 2024-05-31 08:40:55    656

PDF yuklash
Chop etish



Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар туфайли бугун минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатилмоқда, қулай шароит яратиб берилмокда.
Туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи, ҳокимлик вакиллари ва соҳа мутасаддилари, имомлар, жамоатчилик вакиллари зиёратчиларни кузатиш учун Навбахор МФЙда жойлашган   “Саййид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжидида жам бўлдилар.
Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини Яратгандан сўраб дуолар қилинди.
Қайд этиш жоизки, зиёратчиларга Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.