Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида «Оналарга эҳтиром» фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.
2024-05-28 19:02:37 887
Туман истирохат боғида ташкил этилган фестивалда нур чеҳрали онахонлар, ибратли оилалар бекалари, жамият равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фарзандлар оналари, зиёли, оқила опа-сингилларимиз иштирок этишди.
Тадбир бошида сўзга чиққан туман ҳокими ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш каби фазилатларни шакллантириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад эканлигини таъкидлади.
"Оналарга эхтиром" фестивалининг низомига мувофиқ ўтказилган номинациялар бўйича туман миқёсида ғолиб бўлган оналарга мукофотлар ҳамда юксак инсоний фазилатлари, самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган, юрт равнақи, Ватан тараққиёти учун камарбаста бўлган фидойи раҳбар ва ходимларни вояга етказган оналарга туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди, эҳтиром гуллари улашилди.
“Оналарга эҳтиром” фестивали тадбирида туман маданият бўлими ҳамда элимиз ардоғидаги фидоий санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга янада кўтаринкилик бағишлади.