Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЯНА БИР ЁШГА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ СОВҒАСИ – ХОНАДОН КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ
2024-04-26 18:15:02 842
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида Данғара туманида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Данғара тумани ҳокимлиги ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан Меҳрибонлик уйи битирувчиси И.Ботировга янги уй учун ордер ва ушбу хонадоннинг калити тантанали равишда топширилди.
Тадбирда иштирок этган Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда туман ҳокими янги уй-жой эгаси И.Ботировни муборак этишиб, келажакда Ватан равнақи ва ривожига муносиб хисса қўшадиган инсон бўлиб камол топишларига тилак билдирдилар.