Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.

×

 2024-04-24 17:56:44    606

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани Навбахор МФЙда жойлашган 2-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида  IV Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида  “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.
Ярмаркада ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган  китобларни олиш имконияти яратилиб берилди.
“Китоб ярмаркаси”да иштирок этган туман ҳокими мактаб ўқувчилари билан учрашди. Учрашувда  китоб ўқиган ва  китоб билан  дўст тутинган одамда катта сўз бойлиги, равон нутқ, фикр ва туйғуни баён этиш маҳорати ҳамда кенг дунёқарашни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши такидланиб ўтилди.
Учрашув давомида “Китоб ярмаркаси”да харид қилинган китоблар мактабнинг кутубхона фондига ҳамда мактаб ўқувчиларига топширилди.