Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати иштирокида учрашув ўтказди.
2024-04-22 08:25:21 449
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Р.Бегматов ҳамда Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибият мудири И.Эргашевлар иштирокида учрашув ўтказди.
Тумандаги махаллалар “еттилиги” ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Сенат томонидан тасдиқланган сўнгги қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун - моҳияти кенг тушунтирилиб ўтилди.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қабул қилинган "Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси тўғрисида тўхталиб ўтилди.