Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Хавфсиз мактаб" лойиҳаси бораси давомида амалга оширилган ишлар ўрганилди
2024-04-19 19:08:59 496
Миллий гвардия қўмондони назорати остидаги ишчи гуруҳ аъзолари Данғара туманида жойлашган 1, 2,9 ва 6 умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, Миллий гвардия ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларининг натижалари ўрганилди.
Учрашувларда мактаб директорлари, инспектор-психологлар ва ўқитувчилар билан “Мактаб-маҳалла-оила” тамойили асосида таълим жараёнида ўқувчиларнинг давоматини ташкил этиш, бу борадаги муаммо ва уларнинг ечимлари ҳамда ўқув муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, "Хавфсиз мактаб" лойиҳасига асосан, мактабларнинг хавфсизлигини таъминлашда янги тизим асосида жорий қилинган қоровуллик хизматини ташкил этиш, ўқув муассасаларига ўрнатилган "ташвиш" тугмалари ва видеокузатув тизимларини такомиллаштириш, биометрик идентификация тизимларини жорий қилиш ҳамда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг хизмат фаолиятини кучайтириш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.