Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан байрам дастурхони ёзилди.

×

 2024-04-15 18:41:17    531

PDF yuklash
Chop etish



Маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида сўз борар экан, шу ўринда туманимиз маданият бўлими ижодкорларини ҳам тилга олиш ўринли. Улар маҳалла ва қишлоқларимизда бўлиб ўтаётган тадбир ва байрам тантаналарида ўз истеъдодларини намойиш этишиб, халқимизга хуш кайфият улашишдан чарчашмаяпти.
Бугун ҳам «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан Данғара туманида маданият ходимлари учун  байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда соҳада узоқ йиллар сидқидилдан хизмат қилган меҳнат фахрийлари, бугунги кунда самарали фаолият юритиб келаётган фаоллар иштирок этди. Туман ҳокими  соҳа вакилларини касб байрами билан самимий табриклаб, миллий маданиятни ривожлантириш ҳамда тарғиб этишдаги фидокорона меҳнатларини эътироф этди. 
Ўз касбига меҳр-муҳаббат, садоқат билан хизмат қилиб келаётган ходимларнинг бир гуруҳи туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.