Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«Ватан — улуғ, бурч — муқаддас!»

×

 2024-04-05 08:16:48    933

PDF yuklash
Chop etish



Данғара туман адлия бўлими ташаббуси билан Миллий гвардия бўлими ҳамкорлигида тумандаги 30-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида «Ватан — улуғ, бурч — муқаддас!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда ҳарбий-сиёсий соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимиз хавфсизлиги ва тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга ҳар жиҳатдан қодир, замонавий, энг янги қурол-яроғлар ва ҳарбий техника билан таъминланган Миллий армия тўғрисида маълумотлар берилди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ўқувчи ёшларга ҳарбий ҳизматчиларнинг ҳимоя воситалари ва қурол турлари кўргазмали тарзда кўрсатилди.
Адлия бўлими томонидан мамлакатимизда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшлар ўртасида жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.