Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли хонадонларида томорқа ерлардан самарали фойдаланиш жараёнлари билан танишилди.
2024-04-05 08:14:40 782
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга туманимиздаги "Боғиш" ҳамда "Кичик турк" МФЙдаги аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқа ерлардан самарали фойдаланиш жараёнлари билан танишди.
Ўрганиш жараёнида томорқаларда ташкил этилган иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек, "Боғиш" МФЙда яшовчи Яшнарбек Нўмонов томонидан Япония тажрибаси асосида томорқасида ташкил этилган декоратив балиқларни кўпайтириш жараёни билан ҳам танишилди, ушбу тажрибани даромад манбаи юқорилиги ва томорқадан самарали фойдаланишда тежамкорлиги айтиб ўтилди.