Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«Ёшлар ва қонун» мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

×

 2024-03-28 15:39:49    428

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани адлия бўлими ташаббуси билан 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшлар ўртасида қонунга бўйсиниб яшаш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди раиси А.Разиков мамлакатимизда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, она Ватанга муҳаббат, садоқат, меҳр-мурувват каби туйғуларни мустаҳкамлаш бўйича гапириб ўтди. 
 Тарғибот тадбири давомида Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди судьялари Б.Норов ва У.Сафаров томонидан ёшларга  кибержиноят,  интернет фирибгарлиги ва бошқа жиноятлар ҳақида тушунтириш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. 
Тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.