Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали чиқарилган мурожаат юзасидан
2024-03-28 08:22:20 325
Блогер Нигора Алимова томонидан телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Кимдир дарахт экиб боғ яратса, кимдир ўз нафсини кўзлаб тирик жон дарахтларни ваҳшийларча йўқ қилар экан..” сарловхаси остида чиқарилган мурожаат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Пишқарон МФЙда жойлашган “К-К-4-10” хўжаликлараро коллекторининг РК43+20 дан РК43+50 гача қирғоқ бўйи минтақасидаги ер майдони ободонлаштирилиб, қурилиш қилмасдан мевали дарахт кўчатлари экиш учун Сирдарё сўх ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Данғара тумани Увайсий МФЙда яшовчи М.Усмонов ўртасида шартнома тузилган.
Шу муносабат билан Данғара тумани ҳокимлигида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармон талабларига асосан ишлар ташкиллаштирилмоқда. Туман ҳокими томонидан ПФ-6243-сонли Фармонга зид бўлган қарорлар қабул қилингани йўқ.
Шунингдек, ушбу видео мурожаат маълумотларга қараганда бир неча ой олдин олинганлиги маълум бўлди. Ҳозирда ер майдонидаги мавжуд дарахтларга шакил берилиб ободонлаш ишлари амалга оширилган.