Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳ азолари тумандаги тадбиркорлар билан учрашди.
2024-03-20 09:38:18 491
Данғара тумани ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Н.Мамажонов бошчилигидаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳ азолари тумандаги йирик ишлаб чиқариш ҳамда ҳизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими, сектор рахбарлари, ишчи гуруҳ таркибига киритилган бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Дастлаб туманда саноатни ривожлантириш ва экспорт ҳажмларини ошириш, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, лойиҳаларни ишга тушириш, саноат зоналаридаги амалга оширилаётган лойиҳалар тахлил қилиб ўтилди.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан кредит маблағлари олиш, ер ажратиш ва бошқа турли йўналишларда муаммо ва таклифлар билдирилди.
Билдирилган муаммолар тегишли масъуллар ҳамда тижорат банкларини жалб этган ҳолда жойида бартараф этилди. Муддат талаб қилган масалалар юзасидан қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.