Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида 420 ўринли янги ўқув биноси қуриб битказилди.
2024-03-16 15:11:16 291
Данғара тумани Ғумойли МФЙда жойлашган 2 умумтаълим мактабида давлат дастури асосида умумий қиймати 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ хисобидан 420 ўринли янги ўқув биноси қуриб битказилди. Шунингдек, 240 ўринли мавжуд ўқув бинолари таъмирланиб, замонавий кўринишига келтирилди.
Муборак Рамазон ойи ҳамда Наврўз умумхалқ байрами олдидан ушбу мактаб биносини фойдаланишга топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мактаб ўқувчилари ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда мактаб таълими тизимини тубдан яхшилаш, ўқувчи ва ўқитувчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида олиб бораётган ислохатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Мактабда амалга оширилган қурулиш таъмирлаш ишлари натижасида 62 нафар ўқитувчиларнинг 709 нафар ўқувчиларга муносиб таълим-тарбия беришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилди.