Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2024-03-02 17:42:01    546

PDF yuklash
Chop etish



Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Сессияда “Данғара туманининг 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш “йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида” туман ҳокимининг хисобот депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Маҳаллаларда  тадбиркорликни роивожлантириш, аҳоли бандлигини  таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича  туман ҳокимининг ёрдамчилари фаолиятини самараси юзасидан таёрланган  ҳисоботи Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Мамажонов Бахромжон Ахмедович томонидан ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, сессия давомида Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Данғара тумани бўлими бошлиғи томонидан «Мажбурий ижро бюроси Данғара тумани бўлими томонидан 2023-йил давомидаги фаолияти бўйича” хисобот бериб ўтди.
Кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб  сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.