Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

×

 2024-02-28 18:49:30    638

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани  ҳокимлигида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича туман ҳокими, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттилиги ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг вакиллари томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сонли қарор мазмун-моҳияти  кенг тушунтирилиб ўтилди.
Шунингдек, тумандаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар мустаҳкамлиги, ёшлар тарбиясига эътибор қаратиш юзасидан ўз тавсияларини бериб ўтилди.
Туман ҳокими маҳаллалар еттилиги фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва бу борадаги вазифаларга алохида тўхталиб ўтди. Маҳаллаларда самарали ишларни йўлга қўйган бир гурух махалла ходимлари муносиб тақдирланди.