Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг туман босқичи ўтказилди.
2024-02-26 18:55:40 578
Данғара тумани 27 -умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тумандаги 42 та мактабдан сараланган 185 нафар ўғил-қиз хорижий тиллар бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Танловни туман ҳокими ўринбосари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи очиб, иштирокчиларга бугунги кунда давлатимиз томонидан хорижий тилларни ўрганиш учун яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, танлов ўтказиш учун ташкил қилинган жойлар билан танишилди.
Танлов натижаларига кўра:
1-ўрин 28- умумтаълим мактаби жамоасига насиб этиб, мактаб жамоасига 100 миллион сўмлик ваучер топширилди.
2-ўринни 8- умумтаълим мактаби эгаллаб уларга 75 миллион сўмлик ваучер топширилди.
3-ўрин 9- умумтаълим мактаби жамоасига насиб этиб, уларга 50 миллион сўмлик ваучер топширилди.