Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.
2024-02-24 18:23:14 713
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши котибяти мудири И.Эргашев очди ва олиб борди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябр санасидаги ПФ-159-сонли Ўзбекистон 2030 стратегияси тўғрисидаги Фармони талаблари, Данғара туманида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичини шакллантириш тўғрисида Ташаббусли буджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида рахбарларнинг хисоботлари эшитилди.
Шунингдек ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутатларидан иборат ишчи гуруҳ таркиби томонидан ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот эшитилди.
Шунингдек кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.