Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабули ўтказилди.
2024-02-13 17:46:38 559
Данғара тумани ҳокими 1-сектор рахбари ҳамда Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири иштирокида 1-сектор худудида жойлашган Боғиш МФЙда аҳолини ўйлантираётган муаммолари юзасидан сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг электр таъминоти, ичимлик суви, даволаниб соғлиқни тиклаш бўйича моддий ёрдам ажратилиши бўйича мурожаатлари тингланди. Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Қабул сўнгида электр энергияси ҳамда хонадон таъмири бўйича йўлланган мурожаат жойига бориб ўрганлди. Электр энергияси бўйича муаммо жойида бартараф этилди. Хонадон таъмири бўйича мурожаат тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.