Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

×

 2024-02-12 18:19:33    320

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Маънавий маърифий тадбири олдидан туман маданият марказида жойлашган Алишер Навоий бюстига  туман ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, адабиётшунос олимлар, зиёлилар, талаба-ёшлар томонидан эхтиром кўрсатилди.
 Маънавий маърифий тадбирнинг бадий қисмида Алишер Навоийнинг бебаҳо меросини ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш йўлидаги хайрли ишлар эътироф этилди.
Назм ва наво тадбирида туман маданият маркази ходимлари томонидан Навоий ғазалларидан қўшиқлар куйланди. Ёшлар шоирнинг ижод намуналаридан ёд айтиб, ёши улуғларга хушкайфият улашдилар.