Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Оила ва хотин-қизлар бўлими фаолиятининг натижадорлиги таҳлил қилинди

×

 2024-02-05 10:08:07    512

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани ҳокимлигида оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг 2023 йилдаги фаолияти самарадорлиги муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
 Йиғилишда туман ҳокимлиги масъуллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, тиббиёт ходимлари, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ўтган йил давомида хотин-қизларнинг юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, маҳаллаларда оилавий ажримлар, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар, репродуктив саломатлик борасида олиб борилган ишлар таҳлили батафсил муҳокама қилинди.
????Шунингдек, оилаларда ижтимоий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта турмуш ва эрта туғруққа йўл қўймаслик билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Ушбу масалалар юзасидан туманда 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Азизова Мадинахон Анваровнанинг ҳисоботи эшитилди. 
Хотин-қизлар билан ишлаш масалаларида самарали иш ташкил қилган хотин-қизлар фаолларининг самарали фаолияти алоҳида эътироф этилган бўлса, йўналишлар бўйича хато ва камчиликларга йўл қўйган маҳаллалар масъуллари қатъий огоҳлантирилди.
Тадбирда 2024 йилда амалга оширилиши белгиланган устивор вазифалар ҳам кўриб чиқилди.