Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара тумани 1-секторда жойлашган Боғиш МФЙда ҳоким ва ёшлар учрашди.
2024-02-01 14:47:49 806
Данғара тумани 1-секторда жойлашган Боғиш МФЙда ҳоким ва ёшлар учрашди.
Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди.
Учрашувда ёшларининг ишга жойлашиш, ер майдони ва банк кредити олиш, спорт билан шуғулланиш учун спорт майдонлари ташкил этиш каби мавзулардаги ўнлаб мурожаат ва таклифлари тингланди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ҳамда масалалар мухокама этиб ўтилди. Кредит олиш ва ишга жойлашиш истагидаги ёшлар алоҳида ажратиб олиниб, уларнинг мурожаатлари билан банк ва бандлик мутасаддилари махсус шуғулланиши юзасидан кўрсатма берилди.