Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 86- СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.
2023-12-27 18:05:07 530
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Данғара туманидаги “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёлларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Азизова Мадинахон Анваровнанинг хисоботи эшитилди.
Туман ҳокимининг маслахатчиси Умаров Носиржон Худойқулович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16-октабр кунидаги “Географик обйектларнинг номлари тўғрисида”ги 295-сонли Қарори ижроси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги зиёратгоҳ ва қабристонларни Давлат рейсторига киритиш тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан хисобот бериб ўтди.
Данғара тумани 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида туман Иқтисодиёт ва молия бўлими мудири Латипов Козимжон Хакимжонович хисоботи эшитилди.
Данғара тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари Эргашев Ойбекжон Расулович Данғара тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таʼминлаш борасида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан малумот бериб ўтди.
Данғара туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонлирини қишлоқ хўжалиги корхонаси ва пахта ғаллачиликни ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича хоким ўринбосари Шокиров Шухратжон Султонбоевич маълумот бериб ўтди.
Шунингдек сессияга киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Сессиядаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.