Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЯНА БИР ОТА-ОНА ҚАРМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ – ЯНГИ УЙ КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ.
2023-12-20 11:18:35 908
Мамлакатимизда Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ва мустақил ҳаётга қадам қўйган фуқароларга давлатимиз томонидан уй-жой билан таъминланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун шарт-шароит яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Данғара тумани ҳокимлиги томонидан уй-жойга муҳтож деб топилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Г.Эргашева Қизилмушт МФЙда қуриб битказилган замонавий, тўлиқ жиҳозланган 2-хонали уйнинг рамзий калити туман ҳокими томонидан тантанали равишда топширилди.
Орзўларимизни амалга оширган Президентимизга раҳмат. Оталарча берилган бу меҳрни фақат Ватанга хизмат билан қайтарамиз, - дейди янги уйга эга бўлган Г.Эргашева.