Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ОТА-ОНА ҚАРМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАГА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ СОВҒАСИ – ХОНАДОН КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-12-18 17:17:33    1054

PDF yuklash
Chop etish


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ОТА-ОНА ҚАРМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАГА  ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ СОВҒАСИ – ХОНАДОН КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Данғара  тумани ҳокимлиги томонидан уй-жойга муҳтож деб топилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган собиқ Оилавий болалар уйи тарбияланувчиси М.Азимовага Қизилмушт МФЙда қуриб битказилган замонавий, тўлиқ жиҳозланган 2-хонали уйнинг рамзий калити туман ҳокими томонидан тантанали равишда топширилди.

 

Тантанали тадбирда Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тегишли идораларнинг масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

 

Иштирокчилар  янги уй-жой эгаларини муборак этишиб, келажакда Ватан равнақи ва ривожига муносиб хисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишларига тилак билдирдилар.