Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Данғара туманида маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
2023-12-07 17:00:24 816
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Ушбу муҳим кун муносабати билан Данғара туманида маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман сектор рахбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, корхона ва ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари рахбарлари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижро этилди ва туман ҳокими йиғилганларни ва улар орқали бутун туман халқини байрам муносабати билан табриклади.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Байрам дастури давомида умумий ўрта таълим ўқувчилари ҳамда маданият бўлими томонидан тайёрланган консерт дастури билан давом этди.