- Bosh sahifa
- Yangiliklar
Данғара туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
×
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган медиа режасига асосан Данғара туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот давомида ҳоким
ёрдамчилари томонидан туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имклниятлар, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтилди.
Туман ҳокими маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар ҳақида тўхталар экан, шу ўринда, банд бўлмаган аҳоли учун иккиламчи ижара шартномаси асосида ер ажратиш, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган ёшлар шароит ва имкониятлар хусусида ҳам гапириб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида ҳоким ёрдамчиларининг таклифлари ва мавжуд мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.