Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" муносабати билан семинар бўлиб ўтди.
2023-11-29 15:21:04 1040
Вилоят ҳокимининг “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан 2023 йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" деб эълон қилинди.
"Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" муносабати билан Данғара туманида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими, сектор рахбарлари, ташкилот рахбарлари, махалла ходимлари ҳамда вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Фарҳод Нугманов ҳамда вилоят ишчи гурухи иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи орган ва ташкилотларнинг ваколатлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари, коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупция омилларини кескин камайтириш чоралари борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот олдилар.