Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туман суди томонидан Данғара тумани Маданият уйи биносида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва сайёр суд мажлислари ўтказилди.
2023-10-27 13:29:02 947
Данғара туман суди томонидан Данғара тумани Маданият уйи биносида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва сайёр суд мажлислари ўтказилди.
Очиқ мулоқот давомида жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси М.Абдубаннабов томонидан қатнашчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ 869-сонли қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Хусусан, мазкур қонун билан амалдаги Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш ҳуқуқбузарлигини содир қилган 3 нафар ҳуқуқбузарларга оид ишлар кўриб чиқилиб, 2 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, 1 нафар шахсга алимент қарздорлигини тўлаш учун муддат берилди.
Шу билан бирга, сайёр суд давомида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш ҳуқуқбузарлигини содир қилган 4 нафар шахсга оид маъмурий ишлар кўрилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва жарима жазолари тайинланди.
Cуд томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган ва Данғара туман ИИБ Пробация гуруҳининг ҳисобида турган маҳкумларга оид ишлар кўриб чиқилиб, жазони ўташ давомида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани, жазони ўташ
тартиб-қоидаларига риоя қилгани, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган 10 нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.