Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғарада кафил тмонидан гаровга қўйилган ҳовли-жой хатланди.

×

 2023-10-23 14:46:07    520

PDF yuklash
Chop etish



Кафил фуқаролардан қарз олувчи кредит тўловларини вақтида тўламаганда юзага келган навбатдаги қарздорлик тўловларини ўз ихтиёрингиз билан тўлашга рози бўлармидингиз, деб сўралганда кафилларнинг аксарияти қарз олувчилар барча кредит тўловларини ўзлари тўлашини, кафиллик бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ваъда қилиб, кафил бўлишга кўндирганлигини билдирган ҳамда бошқа шахс томонидан олинган кредит тўловларини тўлашга хоҳиши йўқлигини таъкидлаган.
Қайд этиш лозимки, кафил шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради (кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса), шу жумладан, кафил шахс кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ва қарздор ўз мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредит ташкилотига етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 04.05.2023 йилдаги қарздор “Майсагул” фермер ҳўжалиги ва қўшимча жавобгар А.Х.дан ундирувчи АТБ “Микрокредитбанк” Қўқон филиали фойдасига жами 15.888.600.000 кредит қарз ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар томонидан гаровга қўйилган ҳовли-жойга қаратиш белгиланган.
Бюро томонидан қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун ихтиёрий муддат берилган, лекин қарздор томонидан суд қарори ижроси бажарилмагач, гаровга қўйилган қўшимча жавобгар А.Х.га тегишли 1 млрд. 700 млн. сўмлик) Данғара тумани, Чодакли қишлоғида жойлашган ҳовли-жой рўйхатга олиниб, ҳатланди.
Ҳозирда ҳатланган бино-иншоотни аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Бюронинг Данғара туман бўлими давлат ижрочиси Мелибоев Хусанжон