Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида амалий семинар бўлиб ўтди.
2023-10-19 18:06:01 577
Данғара туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига асосан “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида амалий семинар бўлиб ўтди.
Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Данғара тумани кенгаши ҳамда туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда, Ўзбекистонлик олима, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, Фалсафа фанлари доктори, шоира Сайёра Тўйчиева, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Камила Кавланова иштирок этиб бугунги кунда давлатимиз рахбари томонидан илгари сурилган атроф-муҳит ифлосланишини бартараф этишга доир муҳим ташаббуслар ҳақида тўхталиб ўтди.
Семинар давомида барча иштирокчилар томонидан яшил ҳудудларни кўпайтириш мақсадида манзарали дарахт кўчатлари экилди.