Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Собиқ мол бозори бўйича чиқарилган мурожаатга муносабат
2023-09-13 19:02:31 429
Ижтимоий тармоқлар хамда youtube ижтимоий тармоғининг Халқ хақиқати канали орқали Усмонов Музаффар томонидан Катта турк МФЙда жойлашган собиқ Мол бозори юзасидан чиқарилган мурожаат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ижросини таминлаш мақсадида , Катта турк махалла фуқаролар йиғини Катта турк қишлоғида жойлашган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган аҳоли пунктлари тоифасидаги ер майдонидан жами 7500.0 кв.м, ер майдони “Қишлоққурилишинвест” ихтисослаштирилган шўбъа инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиалига 3 та 4 қаватли 24 хонадонли турар-жой биноси қурилиши учун туман ҳокимининг 2019 йил 25 декабр куни қабул қилинган қарори билан “Қишлоққурилишинвест” ихтисослаштирилган шўбъа инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиалига бириктирилган.
Шунингдек Данғара тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими иштирокида бўлиб ўтган қабул жараёнида фуқаро Музаффар Усмоновнинг Собиқ молхона бозори бўйича барча мурожаатларига туман хокими томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар бериб ўтилган.