Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги 75-сессияси бўлиб ўтди.

×

 2023-03-30 17:51:11    183

PDF yuklash
Chop etish



Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.

Сессия бошида Маҳаллаларда тадбиркорликни роивожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчилари фаолияти самараси юзасидан Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Мамаджанов Бахромжон Ахмедовичнинг ахбороти эшитилди.

Туманда хизматлар сохасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамов Равшан Толипович маълумот бериб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорини Данғара туманидаги ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Салимов Тохиржон Сотволдиевич ахборот бериб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023-йил 16-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойихаси бўйича “Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календар режасини тасдиқлаш ҳақида”ги 1209-сонли қарори тўғрисида туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслахатчиси Умаров Носиржон Худойқулович маълумот бериб ўтди.

Сессиядаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.