Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Видео мурожаатга муносабат

×

 2023-03-25 16:32:37    187

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали Усмонов Музаффар томонидан Данғара тумани Увайсий МФЙ ҳудудида амалга оширилган ишлар якунига еткизилмасдан, йўллар асфальтлаштирилмасдан қолиб кетган рукнида чиқарилган видеомурожаати бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли Фармонига асосан, Фарғона вилояти ЯБХИК буюртмачилигида Данғара ТЙФУК томонидан Увайсий МФЙда жойлашган Фурқат ва Бобур кўчасида 1.2 км йўл қисмини тўла таъмирлаш кўзда тутилган.

Бугунги кунда таъмирлаш лойиҳасига киритилган саломатлик йўлаги, велосипед йўлаги, темирбетон латоклари, ёритиш метал устунлари ўрнатилиб, қурилиш ишлари амалга оширилди.

Увайсий МФЙда жойлашган Фурқат ва Бобур кўчаларини асфальтлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган дастурнинг 2-босқичига киритилганлигини маълум қилинади.

Шунингдек, мурожаатда келтирилган саломатлик йўлаги атрофига ўртатилган 10 кВТли ТПни хавфсиз ҳудудга олиб ўтиб ўрнатиш ишлари амалга оширилиб, 23-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида жойлашган электр 10 кВТли ТП атрофи тўлиқ ўралиб хавфсиз ҳолга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.