Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 73- СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2023-02-28 14:30:28    182

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 27-феврал куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги 73-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ 408-сонли қароринининг тумандаги ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Салимов Тохиржон Сотволдиевичнинг хисоботи эшитилди.


Туман ҳокимининг ўринбосари- Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Азизова Мадинахон Анваровна 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритилаётган хотин-қизлар рўйхатини хамда 2023 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида хисобот бериб ўтди.


 

Туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Фаёзов Шохрухбек Алижонович ҳамда туман Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бўлими бошлиғи Ашрафхонов Лутфилло Арслониддинович 2022 йилнинг 12 ойи давомидаги фаолияти юзасидан хисоботи эшитилди.


Сессиядаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.