Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ.

×

 2023-02-25 15:24:38    202

PDF yuklash
Chop etish



        Инсон ҳуқуқлари – ҳар бир инсоннинг миллати, яшаш жойи, жинси, этник келиб чиқиши, дини, тили ва бошқа ажралмас ҳуқуқларидир. Барча инсонлар ҳар қандай турдаги камситишларни истисно қилган ҳолда, ҳуқуқларидан бир хилда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

        Инсон ҳуқуқлари деганда, давлат ёки мансабдор шахслар томонидан муайян шахснинг ёҳуд шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши ҳамда буни таъминлаш билан боғлиқ, давлат ва индивид ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий муносабатлар тушунилади.

        Мамлакатимизда инсон манфаатларига, унинг ҳуқуқ ва асосий эркинликларига олий қадрият сифатида ёндашилади.

        Инсоннинг умумбашарий ҳуқуқлари шартномалар, халқаро одат ҳуқуқи, ҳуқуқнинг умумий принциплари ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа манбаларида қонун кўринишида мустаҳкамланган ва кафолатланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ давлатларга инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ривожлантириш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни юклайди.

        Инсон ҳуқуқлари – башарият  тарихий тараққиётининг умумий ютуғи бўлиши билан бирга ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамиятининг долзарб муаммоларидан бирига ҳам айланди. Чунки тараққиёти ҳамда инсон ҳуқуқлари халқлар ва миллатларнинг эркин тоталитар тузумларнинг мавжудлиги ва урушлар  оқибатида  поймол этиб келинмоқда. Шунинг учун ҳам инсон ҳуқуқларининг халқаро миқёсда ҳурмат қилинишини таъминлаш БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда давлатлар фаолияининг асосий мақсадига айланди. Бу мақсад БМТ Устави  ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси каби халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган бўлиб, инсон ҳуқуқлари ривожланишининг янги бир даврини бошлаб берди.

        Инсон ҳуқуқларининг универсаллиги принципи – халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосидир. Бу принцип 1948 йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилиниши билан биринчи маротаба муҳим аҳамият касб этган ва доимий равишда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид кўплаб халқаро конвенциялар, декларациялар ва резолюцияларда намоён бўлган.

        Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, Ўзбекистон ривожланган давлатлар қаторида ўрин олиб, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари таълими соҳасидаги бутунжаҳон дастурида фаол иштирок этмоқда. БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси” қоидаларини амалга ошириш борасида, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида, 07.02.2023 йил куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-46-сонли қарори қабул қилинди.

       Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя қилиш давлатнинг асосий мажбуриятидир.

        Инсон ҳуқуқлари борасида - Ўзбекистон Республикасида, демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларга катта эътибор қаратиб келинади.

        Ўзбекистонда, сунгги йилларда суд соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида, суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти - демократик тамойиллар асосида жазоловчи орган сифатидаги моҳияти ўзгариб, эндиликда биз судьяларнинг олдига инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш биринчи даражали вазифа сифатида қўйилмоқда.

        Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда, низоларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланди. Маъмурий, жиноий, жиноят процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиб, инсонпарварлик тамойилига мослаштирилди. Афв этиш ва жамоат бирлашмаларининг кафиллиги остида шахсларни жазодан озод қилишнинг янги тизими жорий этилди.

        Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида, халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда иштирок этиш, аҳоли фаровонлигини оширишда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш барча давлат органларининг, шу жумладан, судьяларнинг ҳам вазифасидир.


                                                                                Қўқон туманлараро иқтисодий  судининг судьяси     Г.Холматова