Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ижтимоий тармоқлар орқали чиқарилган видео мурожаатга расмий муносабат

×

 2023-02-21 09:37:52    180

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали Данғара тумани Қора кўрпа қишлоғида яшовчи Мелибоева Манзурахон томонидан молхонаси бузилиб кетганлиги ва туман ҳокими бу бўйича ёрдам бермаганлигини видео мурожаат орқали  айтиб ўтган.

Ушбу мурожаат тегишли тартибда масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди. Данғара туман хокимлиги ва хомийлар томонидан  Ўрганишлар давомида Қора кўрпа МФЙга қарашли Ўзбекистон кўчасида яшовчи Мелибоева Манзура Турғуновнага кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида қуйидагилар маълум қилинади.

Жорий  2023 йилда Қора кўрпа МФЙга қарашли Ўзбекистон кўчасида яшовчи Мелибоева Манзура Турғуновнага

Туман хокимлиги ва хомийлар томонидан 700 минг сўм кийим-кечак учун пул маблағи ва  250 кг кўмир махсулоти етказиб берилган.

Ёшлар агентлиги томонидан М.Мелибоеванинг қизи Содиқова Мадинахоннинг  Қўқон Давлат Университетига контракт пули учун 8 млн 500 минг ўтказиб берилган.

Саховат ва кўмак жамғармаси томонидан 1 млн 200 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилган.

Шунингдек ўтган 2022 йил давомида

Фозилова Махарамой фермер хўжалигидан Такрорий экин ер майдонидан 70 сотих ажратилиб берилган. Такрорий экинга берилган 70 сотих ер майдонига фермер хўжалиги томонидан мош экилиб фуқаро М.Мелибоевага етказиб берилган.


Туман хокимлиги ва Ёшлар агентлиги томонидан  фуқаро М.Мелибоеванинг қизи Содиқова Мадинахоннинг  2022 йил учун 5 650 000 минг сўм контракт пули тўлаб берилган.


Туман хокимлиги ва Ёшлар агентлиги томонидан Фуқаро М.Мелибоеванинг кенжа қизи Содиқова Мохирахоннинг Қўқон Давлат Университетига ўқиши учун 9 000 000 сўм контракт пули тўлаб берилди


Фуқаронинг яшаш хонадонига 8 млн сўмлик дарвоза қўйиб берилган. Фарзандлари фойдаланиши учун субсидия асосида 1 дона НОУТБУК ва 1 дона рангли ПРИНТЕР жамланмаси берилди.

Қора кўрпа МФЙ хотин қизлар фаоли томонидан қишки кийим учун 400 000 минг сўм пул маблағи туман хокимлиги ва 2-сектор рахбари ташаббуси асосида 500 кг кўмир махсулоти олиб берилган.

Шунингдек ўтган 2021 йил давомида

Электр энергияси учун хомийлар томонидан 455 минг сўм пул маблағи берилган (электр энергиядан бўлган қарздорлик қоплаб берилган )

Хомийлар томонидан Озиқ-овқат махсулотлари топширилган.

Туман хокимлиги томонидан  Янги газ плитаси берилиб ва газдан бўлган қарздорлиги тўлаб берилган.

Саховат ва кўмак жамғармаси 1 млн сўм бир марталик моддий ёрдам берилган.

Туман хокимлиги ва хомийлар томонидан хонадонини атроф деворини 45 метри янгитдан шлокаблокдан қуриб уй-жой қуриш учун 8 минг дона хом ғишт, 2 минг дона пишган ғишт, 1 дона қора қоғоз рулони, 150 метр арматура, 2 тонна семент махсулотлари топширилган.