Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатларини тарғиб қилиш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш юзасидан аҳоли билан учрашув.

×

 2023-01-31 16:26:41    267

PDF yuklash
Chop etish


        Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова иштирокида Данғара тумани Тумор МФЙ, Қумқияли МФЙ ва Қияли МФЙларда, “Маҳаллада ошган жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва оилавий низоларни олдини олиш”, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16-декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ-810-сонли Қонуннинг мазмун –моҳияти, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун –моҳияти, “Коррупцияни олдини олишда оила ва маҳаллани роли”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун моҳияти бўйича давра суҳбати ўтказилди.

       Давра суҳбатида иштирок этган маҳалла фаоллари ва фуқаролари томонидан берилган саволларга судья томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

       Шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш тўғрисида, Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хотин-қизлар бўйича маҳалла фаоллари ҳамда Маҳалла профилактика инспектори билан ҳамкорликда иш ташкил қилиш ҳақида ҳам келишиб олинди.