Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

×

 2022-12-16 09:00:55    188

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 
“Осиё” тантаналар саройида ташкил этилган байрам тадбирида қишлоқ хўжалиги ходимлари, фахрийлар, илғор фермер ва деҳқон хўжаликлари меҳнаткашлари, сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Тантана аввалида туман ҳокими барча қишлоқ хўжалиги миришкорларини байрам билан самимий қутлади. Қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, барча турдаги экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссалари учун бир гуруҳ фермерлар, деҳқон хўжалиги раҳбарлари, намунали томорқачиларга "Илғор фермер", "Намунали томорқачи", "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак ниошинлари топширилди.
Жорий йил мавсуми давомида юқори ҳосилдорликларга эришишга муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар, сувчи-механизаторлар, дала меҳнаткашлари ва терим отряд фаоллари туман ҳокимлиги ҳамда  “Musavvar tex cluster " МЧЖ пахтачилик кластери томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди