Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Савол: Мен 2017 йилдан бери деҳқон хўжалигида фаолият юритаман, ҳозирда деҳқон хўжалигимизга солиқ идорасидан ҳодимлар келиб иш фаолиятимизни бошлаганимиздан бери, яъни 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлган солиқни тўлаб қўйишни сўрашмоқда. Солиқ органин

 2022-11-24 09:38:52    424

PDF yuklash
Chop etish


Савол беринг жавоб берамиз рукнидан

 

Савол: Мен 2017 йилдан бери деҳқон хўжалигида фаолият юритаман, ҳозирда деҳқон хўжалигимизга солиқ идорасидан ҳодимлар келиб иш фаолиятимизни бошлаганимиздан бери, яъни 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлган солиқни тўлаб қўйишни сўрашмоқда. Солиқ органининг талаби қонунийми?

 

Жавоб: Деҳқон хўжалиги — оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа эр участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти этиштиради ва реализация қилади. Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунининг  15-моддасига биноан Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигининг ихтисослашувига қараб, муайян ишни бажариш учун меҳнат шартномаси шартлари асосида бошқа шахслар вақтинчалик (мавсумий) асосда жалб этилиши мумкин. Деҳқон хўжалигининг аъзолари, шунингдек деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар ижтимоий солиқ тўлайди. Бунда деҳқон хўжалиги бошлиғи ижтимоий солиқни мажбурий тартибда, бошқа аъзолари ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар ихтиёрий асосда тўлайди. Ижтимоий солиқни тўлаш деҳқон хўжалиги аъзосининг ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахснинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир календарь йил деб ҳисобга олинади. Ижтимоий солиқни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексиниинг 88-моддасига биноан Солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади.

Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил этади.

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ тўхтатиб турилади, узилади ва қайта тикланади.

 

 

Данғара тумани

Адлия бўлими бошлиғи

Шукурулло Тиллаев