Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Савол Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига қандай ижтимоий имтиёзлар бор?

 2022-11-24 09:17:42    418

PDF yuklash
Chop etish


Савол беринг жавоб берамиз рукнидан

 

Савол Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига қандай ижтимоий имтиёзлар бор?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан Ҳарбий хизматчиларга қуйидаги ижтимоий кафолатлар берилади:

  • ипотека кредити бўйича дастлабки бадал улар учун киритилган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд тўлиқ 12 ойгача бўлган муддатда турар жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи;
  • якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига ер участкасини мустақил ўзлаштириш даврида хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд тўлиқ 24 ойгача бўлган муддатда турар жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи.

5. Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади.

6. Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил берилиши мумкин.

Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, жумладан, ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига берилади.

7. Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

8. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга.

9. Ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) тақдим қилинган.

Данғара тумани

Адлия бўлими бошлиғи

Шукурулло Тиллаев