Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Савол: Бизнинг корхонамизда иш ҳажми қисқарганлиги (сокращения) сабали ишдан бўшатилмоқдасиз бизнинг қандай ҳуқуқларингиз мавжуд?

 2022-11-24 09:16:43    304

PDF yuklash
Chop etish


Савол беринг жавоб берамиз рукнидан

                                               

Савол: Бизнинг корхонамизда иш ҳажми қисқарганлиги (сокращения) сабали ишдан бўшатилмоқдасиз бизнинг қандай ҳуқуқларингиз мавжуд?

 

Жавоб: Бу ҳолатда иш берувчи қуйдагиларга мажбур:

Меҳнат кодекси 102- моддаси биринчи қисмига асосан иш берувчи ҳодимни меҳнат шартномаси бекор қилишдан камида 2 ой олдин огоҳлантиришга. (агар сизга огоҳлантириш хати берилмаса, бу ноқонуний ҳисобланади)

Огоҳлантириш муддати давомида, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи беришга

Сизни қандай ҳуқуқларингиз бор? Cиз иш берувчи билан келишиб юқорида сизга берилган икки ойлик огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш ҳуқуқингиз мавжуд.(Мк 102-модда иккинчи қисим). Компенсацияни олгандан сўнг сиз билан меҳнат шартномаси бекор бўлади.

Шундан кейин ҳам сиз яна бир ойлик иш ҳақингизни ишхонадан ундириб олишингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 67-моддасига асосан Меҳнат шартномаси: технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли;

ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календар кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шундай қилган тақдирингизда бир ой ичида ҳам компенсацияни оласиз ҳам учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойингиздан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

 

Данғара тумани адлия бўлими бошлиғи,

3 даражали адлия маслаҳатчиси

Ш.Тиллаев