Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Савол: Ассалому-алекум Ногиронлиги бўлган ёшларга қандай имтиёзлар боршу ҳақида озгина изох бериб ўтсангиз?

 2022-11-24 09:16:12    418

PDF yuklash
Chop etish


Савол беринг жавоб берамиз рукнидан

                                               

Савол: Ассалому-алекум Ногиронлиги бўлган ёшларга қандай имтиёзлар боршу ҳақида озгина изох бериб ўтсангиз?

 

Жавоб: Мамлактимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринларини яратиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 341-сонли қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш ҳамда асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади. Ўқиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаслиги лозим.

Ушбу тартиб «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

Шунингдек, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини (мотокултиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар) харид қилиш учун ҳам субсидия ажратилади.

Бундай мурожаат ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб бир юз саксон кун давомида амалга оширилиши лозим.

 

Ҳар бир талабгорга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ёки асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиянинг фақат бир тури бир марта ажратилади.

Субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун – 2022 йил 1 августдан, 2023- йилдан бошлаб ҳар йили – 10 январдан қабул қилинади.

Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали- ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

Давлат хизмати бепул кўрсатилади. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларга оид маълумотлар сир сақланади.

 

Данғара тумани адлия бўлими бошлиғи,

3 даражали адлия маслаҳатчиси

Ш.Тиллаев