Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Савол: Ходиманинг кредит қарздорлиги бор у декретга чиққан МИБ унинг декрет пулидан кредит қарздорлиги учун декретидан ушлаб қолиши мумкинми?
2022-11-24 09:12:51 456
Савол беринг жавоб берамиз рукнидан
Савол: Ходиманинг кредит қарздорлиги бор у декретга чиққан МИБ унинг декрет пулидан кредит қарздорлиги учун декретидан ушлаб қолиши мумкинми?
Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 69-моддасида ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган суммалар кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 69-моддаси ундирув қуйидаги пул суммаларига қаратилиши мумкин эмас:
- майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;
- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;
- бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
- алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;
- меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;
- ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;
- дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;
- қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;
- бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;
- хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
- меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга.
Данғара тумани
Адлия бўлими бошлиғи
Шукурулло Тиллаев