Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғаралик миришкорлар давлатга пахта сотиш режасини бажаришди.

×

 2022-11-08 17:18:16    206

PDF yuklash
Chop etish


Данғаралик миришкорлар давлатга пахта сотиш режасини бажаришди. Деҳқонларимиз эрта баҳор, жазирама ёз мобайнидаги табиат инжиқликларини ўз билим, тажриба ва маҳорати, машаққатли меҳнати билан мардонавор енгиб, кузнинг ҳар бир илиқ кунидан унумли фойдаланган ҳолда ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишди. Туманда жорий йил ҳосили учун 196 та фермер хўжаликлари томонидан 6 минг 190 гектар майдонда белгиланган агротехник тадбирлар асосида ғўза парваришланиб, “Musavvar tex cluster” пахта-тўқимачилик кластерига 21500 тонна пахта хом ашёси топширилди. Вегетация даврида барча агротехник тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилди. Жумладан, ғўза ниҳолларини ягоналаш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш ва озиқлантириш, дефолиация ва чеканка қилиш каби тадбирлар малакали мутахассисларнинг тавсиялари ва деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибалари асосида сифатли амалга оширилди. Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди. Теримчилар учун барча шароитлар яратилиб, дала бошида иссиқ овқатлар ташкил қилинди. Уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, терим пулларининг ўз вақтида, дала бошида бериб борилгани терим суръатини оширишда муҳим омил бўлди. Пахта ҳосилини етиштириш ва йиғиб олишда фаол иштирок этган барча миришкор деҳқонлар, фермерлар, теримчилар ва мутасаддиларнинг бугунги эришган ютуқлари муборак бўлсин.